Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Қамалган одам ё маҳкум бўлади ёки гумондор бўлади. Маҳкум хусусида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Гумондор бўлса, енгил тартибли қамоқхонага қўйилиши керак. Чунки у жиноятчи эмас, айбланувчи сифатида қамалган. Шунинг учун унинг гумондорлик муддатини мумкин қадар озайтириш керак. Муддатни янгилаш лозим бўлиб қолса, қозининг қарори керак бўлади. Бунинг учун қозини қаноатлантирадиган сабаб бўлиши шарт. Бундай қарор бўлмаса, гумондорлик муддати тугаши билан ҳеч қандай буйруқсиз қўйиб юборилади. Агар қози бошқа ишга ўтиб кетса ёки ишдан бўшатилиб, ўрнига бошқаси тайинланса, янги қози ишни гумондорлардан бошлаши керак бўлади. Кимнинг айби ўз исботини топса, унинг устидан ҳукм чиқариши, ким айбсиз бўлса, уни дарҳол қўйиб юбориши лозим. Қозининг қарорисиз ҳеч бир одам ҳибсга ҳам олинмайди, гумондор сифатида ушлаб ҳам турилмайди.


Қамоқ жазоси борасида дарралашда бўлганидек, шариат белгилаб берган муайян ҳад бўлиб, ундан ўтиб кетмаслик керак, деган гап йўқ. Чунки шариатда муайян ҳадга ҳам, маълум муддатга ҳам ҳеч қандай ҳужжат ворид бўлмаган. Демак, уни белгилаш халифага ҳавола этилган. Бироқ, модомики жазолар жиноятдан қайтарувчи омиллар экан, халифа жиноят учун қамоқ муддатини белгилашда эътиборини шу тарафга қаратиши керак бўлади. Токи жазо гуноҳкорни ҳам, бошқани ҳам жиноятдан қайтарадиган бўлсин. Кимга таъзир жазосини бериш керак бўлса, бу жазо унга жиноятдан қайтарадиган миқдорда берилади. Қамоқнинг энг юқори муддати, деган гап мутлақо йўқ. Чунки Пайғамбар с.а.в.нинг қамоққа ҳукм қилганлари ривоят қилинган, аммо муайян муддатни белгилаганлари ривоят қилинмаган. Шундай бўлгач, қамоқ борасидаги ҳукм мутлақлигича қолади. Чунки у мутлақ тарзда ворид бўлган. Айрим фақиҳларнинг сургунга қиёслаб, қамоқнинг энг юқори муддати бир йил, ундан ошмаслиги шарт, деган гаплари хатодир. Чунки ҳибсни сургунга қиёслаб бўлмайди. Уларнинг воқелари бир-бирига тўғри келмайди. Қиёсга ярайдиган бирлаштирувчи сабаб ҳам йўқ. Ҳибснинг таърифи сургунга тўғри келади, чунки ҳибс шахсни эркин иш тутишдан тўсишдир, сургун ҳам айнан шунинг ўзи, шундай бўлгач, ҳибс сургуннинг бир тури бўлиб қолаверади, деган гап ҳам хато. Негаки сургун шахсни эркин иш тутишдан бутунлай эмас, балки муайян макондан бошқа жойда тўсишдир. Сургун қилинган одам муайян маконга эмас, муайян шаҳар ё вилоятга тўпланади. Шу жиҳатдан у қамоқдан бошқа нарсадир.

 

183-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222